Қорақалпоғистондаги боғчада яроқсиз овқатлар тайёрланиши айтилмоқда
3-саҳифа
−
30 Ноябрь 2022
4695Ижтимоий тармоқларда Қорақалпоғистон Республикасидаги боғчалардан бирида сифатсиз ва яроқсиз маҳсулотлардан овқат тайёрланиши айтилган видеомурожаат тарқалди. Ҳолат юзасидан Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати муносабат билдирди.
Видеомурожаатда қайд этилишича, Тўрткўл туманидаги 8-сонли мактабгача таълим ташкилотида сифатсиз ва яроқсиз маҳсулотлардан овқат тайёрланиб келинган.
Шунингдек, боғча ошхонасидаги маҳсулотлар каламушлар томонидан “ўғирланиши” айтилмоқда.
Видеода акс этган ҳолат Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан назоратга олинган.
“Айни пайтда ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси мутахассислари томонидан текширув ишлари давом эттирилмоқда ва уларнинг натижалари бўйича қўшимча маълумот берилади”, дейилади хизмат хабарида.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь