Қорақалпоғистонда ЙҲХБ бошлиғи инспекторларга куч ишлатиб, ҳақорат қилди
3-саҳифа
−
16 Март 2022
7789Ижтимоий тармоқларда ДЙҲХХ масъули икки нафар Йўл-патруль хизмати ходимига қупол муносабатда бўлиб, ҳақорат қилгани акс этган видео тарқалди. Видеода масъул қўл остидагиларни тепаганини кўриш мумкин. Ушбу ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги изоҳ берди.
Қайд этилишича, ҳодиса ўтган йилнинг 14 февраль куни содир бўлган. Ходимларига қўпол муносабатда бўлиб, уриб-сўкаётган масъул эса йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи капитан Б.Хожанов экани маълум бўлган.
Шундан сўнг, капитан Б.Хожановга нисбатан тегишли тартибда хизмат текшируви тайинланган.
Текширув якуни бўйича, капитан Б.Хожанов кўл остидаги ходимларга қупол муносабатда бўлгани ҳамда хизматда камчиликларга йўл қўйганлиги учун “лавозим маошининг 30 фоиз миқдорида ушлаб қолиш” қаттиқ интизомий жазо чораси қўлланилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь