Қорақалпоғистонда тарихий ёдгорлик ҳудуди қабристонга айлантирилгани аниқланди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда “Миздакхон мажмуаси” ҳудудида жойлашган Ҳалифа Ражаб (Эрежеп) мақбараси тарихий ёдгорлиги ҳудудида янги қабрлар учун ерлар сотилаётгани ҳақида хабар тарқалди. Маданий мерос агентлиги ушбу ҳолатга расмий муносабат билдирди.

Муносабатда таъкидланишича, октябрь ойида Қорақалпоғистон Маданий мерос бошқармаси томонидан “Миздакхон мажмуаси” тарихий обидалар ҳудудида ўрганиш ишлари олиб борилган. 

Ўрганиш натижаларига кўра, “Миздакхон мажмуаси”дан қабристон сифатида фойдаланиб келинаётгани аниқланган.

Шундан сўнг, Хўжайли туман ободонлаштириш бошқармасига тарихий обидалар ҳудудида қабрларнинг жойлаштирилишини назоратга олиш вазифаси юкланган.

Аммо ҳозирги вақтда бошқарма томонидан ушбу маданий мерос объекти атрофида янги қабрларнинг жойлаштирилишини тўхтатилиши тўлиқ назоратга олинмаган. 

Жорий йилнинг 1 декабрь куни Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги директори Турсунали Қўзиев бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи томонидан Қорақалпоғистон Республикасида ўрганиш ишлари олиб бориш жараёнида мазкур масала назоратга олинган.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Маданий мерос бошқармасига маданий мерос объекти ҳудудини муҳофаза қилиш ва асрашга доир кўрсатмалар берилган.

Ҳозирда Қорақалпоғистон прокуратураси томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

104

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг