Қорақалпоғистонда пора эвазига ишга жойлаб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди
3-саҳифа
−
04 Июль 3405 1 дақиқа
Қорақалпоғистоннинг Қўнғирот туманида ободонлаштириш бошқармасига ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, ўтказилган тезкор тадбирда Ободонлаштириш бошқармаси ёрдамчи ходимлар бўлими ходимаси Г.А. фуқаро А.О.нинг ишончига кириб, уни Нукус шаҳар Ободонлаштириш бошқармасига ишга жойлаштириб қўйиши эвазига 10 млн сўм талаб қилган ҳамда пулни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳар ҳокимлигида бўлим бошлиғи лавозимида фаолият юритувчи мансабдор шахс бошқа бир шахснинг ишончига кириб, суд орқали унинг ишини ҳал қилиб бериш мақсадида пул талаб қилгани учун қўлга олинганди.