Қорақалпоғистонда қидирувда юрган 132 нафар шахс қўлга олинди
Жамият
−
07 Январь 2023 9755 1 дақиқа
Қорақалпоғистонда қидирувда юрган 132 нафар шахс топилиб, ушланган ва тергов бўлимларига топширилган. Бу ҳақда ЎзА Қорақалпоғистон ички ишлар вазири Бахтияр Торебековга таяниб маълум қилди.
Қайд этилишича, Қорақалпоғистонда ўтказилган “Антитеррор” тозалаш тадбирлари доирасида 18 минг 200 объект ҳамда 89 минг хонадон жамоатчилик фаоллари билан бирга кўздан кечирилган.
Бундан ташқари, олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида фуқаролар ўз ихтиёри билан 344 ов қуроли, 170 ўқ-дориларни ички ишлар органларига топширган. 12 нафар бедарак йўқолган шахс аниқланиб, улар ўз уйларига қайтарилган.
Ўз навбатида, 57 мингдан ортиқ ҳуқуқбузарликлар аниқланиб, айбдорлар тегишли тартибда жавобгарликка тортилган.
Ҳибсга олинганларнинг 1-2 июль кунлари Нукус шаҳрида содир этилган оммавий тартибсизликларга алоқаси бор ёки йўқлиги айтилмаган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь