Қорақалпоғистонда икки қизини аёвсиз дўппослаган аёлга жиноят иши қўзғатилди

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда номаълум аёл фарзандларига озор бераётгани акс этган видеолавҳа тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирлиги изоҳ берди. 

Қайд этилишича, жорий йилнинг 29 март куни Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли тумани Янгиҳаёт кўчасида яшовчи фуқаро А.А. туман ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилган. 

Мурожаатда фуқаро ўтган йилнинг июль ойларидан бошлаб турмуш ўртоғи Х.Ф. билан ўрталаридаги ўзаро келишмовчилик сабабли, Х.Ф. ўзининг икки нафар вояга етмаган қизларини уриб, уларга азоб бериб келаётганлигини, шу сабабли Х.Ф.га нисбатан қонуний чора кўришда амалий ёрдам беришни сўраган.

Шу билан бирга, жорий йилнинг 9 апрель куни ижтимоий тармоқларда тарқалган видеотасвирда, фуқаро Х.Ф. томонидан ўзининг вояга етмаган фарзандлари 2017 йилда туғилган Х.Ш.ни ҳамда 2019 йилда туғилган Х.А.ни ҳар хил сўзлар билан ҳақоратлаб, дўппослаётганлиги тасвирланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 110-моддаси 2-қисми “а,в” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи Х.Ф.га нисбатан процессуал чеклов чора белгилаш масаласи кўрилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

784

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made