Қорақалпоғистонда футбол ўйини вақтида катта жанжал содир бўлди (видео)
3-саҳифа
−
11 Август 2021
8652Кеча, 10 август куни Қорақалпоғистон XXVIII чемпионатининг 8-тури доирасидаги ўйин жанжал билан якунланди. Бу ҳақда Мўйноқ тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Чемпионатнинг 8-тури доирасида кеча соат 18:00 да Мўйноқ тумани “Орол” клуби майдонида “Мўйноқ Сити” ва Миллий гвардиянинг “Жайҳун” жамоалари учрашуви бўлиб ўтди.
Ўйин пайти икки жамоа ўртасида келишмовчилик келиб чиққан. Бунга 67-дақиқада “Мўйноқ Сити” вакили С.Мирзамуротов “Жайҳун” аъзоси А.Ережеповни йиқитиши сабаб бўлган.
Бунинг ортидан стадиондаги мухлислар ҳам ўз норозилигини билдириб, майдонга чиқишган.
ИИБ ва Миллий гвардия ходимлари томонидан вазият мураккаблашиши олди олинган. Ҳодисада ҳеч ким жароҳатланмаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь