Қорақалпоғистонда 653 млн сўм бюджет пули талон-торож қилинди
Жамият
−
29 Март 2021
3423Қорақалпоғистон Республикаси Қонликўл туманида бюджет маблағларини талон-торож қилган МЧЖ раҳбари ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қонликўл тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда туман қишлоқ хўжалиги бўлими ва “A.O.” МЧЖ мансабдор шахслари ҳудуддаги “Суенли” каналига насос агрегати ўрнатиш ва электр тармоғини таъмирлаш давомида ҳар бири 217,7 млн сўмлик 3 дона “СНПЭ-500/10” русумли насос агрегатлари ўрнатилмаган бўлса-да, ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиш орқали жами 653,1 млн сўм бюджет маблағлари ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь