Қорақалпоғистон ва Хоразмда газ учун базавий меъёр муддати узайтирилди

Жамият

image

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида табиий газ учун иситиш мавсумида белгиланган базавий меъёр 15 мартга қадар узайтирилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги маълум қилди. 

“Ўзгидромет” хабарига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида март ойининг дастлабки 15 кунида ҳаво ҳароратининг паст бўлиши кутилаётгани сабабли аҳолини қўллаб-қувватлаш мақсадида, Президентнинг топшириғига асосан, Вазирлар Маҳкамаси томонидан иситиш мавсуми учун белгиланган 500 куб метр базавий меъёр ушбу икки ҳудуд учун 2026 йилнинг 15 мартигача узайтирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 1 мартдан бошлаб табиий газ нархи ошгани тўғрисида хабарлар тарқалган эди. Бироқ Энергетика вазирлиги бу хабарларни рад этди ва газ нархлари оширилмаганини маълум қилди. 

Иситиш мавсумида табиий газ истеъмоли бўйича баъзавий меъёр 5 баробарга (100 метр кубдан 500 куб метрга) оширилган. Хусусан, ноябрь-февраль ойларида ҳар бир ой учун 500 куб метргача, март-октябрь ойларида эса ҳар ой учун 100 куб метргача “базавий меъёр” белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Хоразм Қорақалпоғистон табиий газ базавий меъёр

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг