Қорақалпоғистон ва Қозоғистон ўртасидаги поезд қатнови рейси бекор қилинди
Жамият
−
03 Июль 2022
10569Бугун, 3 июль куни “Нукус—Бейнеу—Нукус” йўналишида қатновчи халқаро йўловчи поездининг битта рейси бекор қилинди. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ хабар берди.
Қайд этилишича, “Нукус—Бейнеу—Нукус” йўналишида қатновини амалга оширадиган 647/648-сонли халқаро йўловчи поездининг ҳаракати техник сабабларга кўра бир рейсга бекор қилинади.
Харид қилинган чипталарнинг суммаси эса тўлиқ қийматда ўз эгаларига қайтариб берилади.
“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ раҳбарияти келтирилган ноқулайлик учун йўловчилардан узр сўраган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь