Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманида ёқилғи қуйиш шохобчасида ёнғин содир бўлди
Жамият
−
02 Июнь 2020
6910Жорий йилнинг 2 июнь куни тахминан соат 11:37 да Қорақалпоғистон Республикаси, Беруний тумани, Беруний кўчасида жойлашган "Икром Азиз" МЧЖга қарашли универсал ёқилғи қуйиш шохобчасида ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Бирламчи маълумотларга кўра, ёнғин натижасида ер устида жойлашган 25 тонналик 2 та сиғим ва 2 та "ЗИЛ-130" ёқилғи ташиш автомашиналари ёнган. Бундан ташқари, ушбу сиғимлар ёнида 10 тонналик 3 та бўш, тахминан 30-50 тонналик 2 та сиғим жойлашган.
Мазкур ҳолат юзасидан воқеа жойига Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 6 та ёнғин-қутқарув гуруҳи етиб борган. Ҳозирча келиб чиққан ёнғиннинг сабаби ёқилғини қуйишда ёнғин хавфсизлик қоидаларига риоя этмаслик деб тахмин қилинмоқда.
Жабрланган ва ҳалок бўлган фуқаролар тўғрисида хабар келиб тушмаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь