Қонунга зид: “Арқадағ” парламент аъзоси этиб сайланди

Олам

image
0:00
0:00
download

Аввалроқ Туркманистонда илк марта парламентнинг юқори палатасига сайлов бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик. Туркманистон Президент Гурбангули Бердимуҳамедов рақамли тизим бўйича Вазирлар Маҳкамасининг навбатдаги йиғилишини ўтказди, унда “жамият ҳаётининг устувор масалалари” кўриб чиқилган. Бу ҳақда Туркманистон АА хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Марказий сайлов комиссияси аъзолари ва мамлакатнинг барча сайлов комиссиялари номидан МСК раиси Президент Гурбангули Бердимуҳамедовни Миллий Генгешнинг юқори палатаси – Халқ Маслаҳатларига сайлангани билан табриклаган.

Қайд этилишича, Гурбангули Бердимуҳамедов сайловчиларнинг 100 фоиз овозига эга чиққан.

Туркманистон Конституциясига мувофиқ, Президент Миллий кенгаш аъзоси ёки депутати бўлиши мумкин эмас. 

Шунингдек, Халқ Маслаҳати аъзолари ва Мажлис депутатларига бир вақтнинг ўзида Вазирлар Маҳкамаси аъзоси лавозимини эгаллаши тақиқланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

264

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг