Қонликўлга янги ҳоким тайинланди

Жамият

image

Кеча, 15 сентябрь куни халқ депутатлари Қонликўл тумани Кенгашининг навбатдан ташқари ўн учинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда туманга янги ҳоким тайинланди. 

Сессия ишида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг ўринбосари А.Давлетов иштирок этиб, туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, айниқса, бугунгидай синовли даврда аҳоли турмуш даражасини яхшилаш, ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, эҳтиёжманд ва кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича илгари сурилган вазифаларга батафсил тўхталиб ўтди ва туман ҳокими лавозимига шу кунгача Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг саноат, қурилиш, транспорт ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келган Абу-Бакир Абдинаимович Ибрагимов  номзодини таклиф қилган.

Таклиф қилинган номзодни туман Кенгашининг бир қатор депутатлари қўллаб-қувватлаган. 

Сессияда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси Қ.Сариев ҳам иштирок этган ва нутқ сўзлаган. 

Сессияда Абу-Бакир Ибрагимов Қонликўл тумани ҳокими лавозимига тасдиқланган. 

Маълумот учун, Абу-Бакир Ибрагимов ўтган йиллар давомида Қорақалпоғистон Республикаси Давлат солиқ бошқармаси юридик шахсларни солиққа тортиш бўлими бошлиғи, Нукус шаҳри ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, Нукус шаҳри ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг саноат, қурилиш, транспорт ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси раиси каби масъул лавозимларда фаолият юритган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қонликўл тумани

Баҳолаганлар

44

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг