Қонликўл туманига янги ҳоким тайинланди. Аввалгиси коронавирусдан вафот этганди
Жамият
−
25 Июль 2020 9138 1 дақиқа
Шарап Серсенбаевич Оспанов Қорақалпоғистон Республикасининг Қонликўл тумани ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
У бугунга қадар Қонликўл тумани ҳокимининг ўринбосари – Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи лавозимида хизмат кўрсатиб келган.
Маълумот учун, 2019 йилдан бери Қонликўл тумани ҳокими бўлган Даулет Аяпбергенович Толибаев кеча, 24 июль куни коронавирус инфекциясидан вафот этди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь