Қониқарсиздан аълогача: Ўзбекистонда раҳбар ўринбосарларини баҳолаш бошланади
Жамият
−
24 Июль 2021
7051Ўзбекистонда давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолиятини баҳолаш тизими жорий этилади. Бу ҳақда Ўзбекисстон Президентининг “Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги қарорида белгиланди.
Қарорга кўра, давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти кўрсаткичлари ҳар йил якуни бўйича кейинги йилнинг 10 январига қадар белгиланган тартибда тасдиқланган баҳолашнинг асосий мезонларига мувофиқ давлат бошқаруви органлари ҳамда хўжалик бирлашмаларининг коллегиал органлари томонидан ишлаб чиқилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосарлари ва маслаҳатчилари билан келишган ҳолда тасдиқланади.
Давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарлари фаолияти ҳар чорак якуни бўйича коллегиал орган йиғилишида танқидий муҳокама қилинади ҳамда баҳоланади. Бунда, раҳбар ўринбосарлари томонидан фаолият кўрсаткичлари ижроси 70 фоиздан кам таъминланганда – “қониқарсиз”, 71 фоиздан 90 фоизгача – “қониқарли”, 91 фоиздан 99 фоизгача – “яхши” ҳамда 100 фоиз ва ундан юқори бўлганда “аъло” деб баҳоланади.
Ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 5-санасига қадар давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларининг коллегиал органлари томонидан раҳбарнинг тегишли ўринбосарлари масъулияти юзасидан таклифлар тайёрланади Бош вазирнинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларига киритилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь