Қонга ботган Ғазо: Исроил 73 минг инсоннинг бошига етди

Олам

image

Исроилнинг 2023 йил октябридан буён Ғазо секторига уюштирган ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 73 377 нафарга етди. Бу ҳақда Ғазодаги Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

Вазирликнинг ёзма баёнотида 2023 йил октябридан буён давом этаётган ҳужумлар оқибатидаги қурбонлар бўйича сўнгги маълумотлар эълон қилинган. Унга кўра, сўнгги 48 соат ичида Исроил ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлган икки кишининг жасади ҳамда 19 нафар ярадор Ғазодаги шифохоналарга олиб борилган.

Маълумотда қайд этилишича, 2025 йил 10 октябрда кучга кирган ўт очишни тўхтатиш келишувидан буён Исроил ҳужумлари оқибатида 1 252 киши ҳалок бўлган, 4 120 киши жароҳатланган. Шунингдек, вайроналар орасидан яна 804 кишининг жасади олиб чиқилган.

Шу тариқа, 2023 йил октябридан бери Исроилнинг Ғазо секторига уюштирган ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 73 377 нафарга, жароҳатланганлар сони эса 174 230 нафарга етган. Вазирлик маълумотига кўра, Ғазо секторидаги вайроналар остида ҳали ҳам минглаб жасадлар қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 20 июль куни Германиянинг Гамбург шаҳрида Ғазо секторидаги уруш оқибатида ҳалок бўлган болалар хотирасига бағишланган рамзий тадбир ўтказилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг