Қодировнинг 16 ёшли ўғли Путин номидаги университетнинг куратори бўлди

Олам

image

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ўзининг 16 ёшли ўғли Адамни Владимир Путин номидаги Россия махсус кучлари университетига куратор этиб тайинлади. Бу ҳақда у ўзининг Телеграм-каналида маълум қилди.

“Азиз акам, Россия махсус кучлари университети бошлиғи Байбетар Вайхановнинг илтимосига кўра, мен Адам Қодировни Россия махсус кучлари университетига куратор этиб тайинлашга қарор қилдим. У машҳур университет фаолияти билан яқиндан таниш, шунинг учун ҳам ўзига юкланган масъулиятни аъло даражада бажара олишига ишонаман”, деб ёзади Рамзан Қодиров.

Маълумот учун, Адам Қодиров Чеченистон Қаҳрамони унвони, "Қорачай-Черкесия олдидаги хизматлари учун", 1-даражали "Уммат олдидаги хизматлари учун", "Кабардино-Балкар Республикаси олдидаги хизматлари учун", "Дуслик" (Татаристоннинг иккинчи муҳим ордени) орденлари билан тақдирланган. Икки акаси билан биргаликда Адам Қодиров Чеченистон парламентининг энг юқори "Даимеҳкан Сий" ордени билан тақдирланди. Шунингдек, Адам Қодиров Россиянинг “Меҳнат жасорати” ордени ва Евросиё университетлари ассоциацияси медали билан тақдирланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Рамзан Қодиров Чеченистон Адам Қодиров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг