Қодиров Зеленскийга “эксклюзив” маслаҳат берди
Олам
−
14 Март 2022 40093 1 дақиқа
Украина Президенти Владимир Зеленский Россия Президенти билан боғланиши ва мағлубиятни тан олиши керак. Бу маслаҳатни унга Чечинистон раҳбари Рамзан Қодиров берди.
Рамзан Қодиров Украина мағлубияти яқинлашаётганини ҳис қилаётганини айтган.
“Зеленский Россия Федерацияси Президенти билан боғланиши ва мағлубиятни тан олиши керак. Бу Украина халқини ҳимоя қиладиган тўғри қарор бўлади”, дейди у.
Таъкидлаш керак, бу Қодировнинг биринчи таклифи эмас. У аввалроқ, “Россия учун бандерага қарши” ишлаётган Украина Хавфсизлик хизмати ходимларига мурожаат қилиб, махсус операция якунланганидан сўнг уларга давлат мукофотларини топширишни ваъда берган эди.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 13 март куни Чеченистон Президентининг Украинага боргани ҳақида хабар тарқалганди.
Live
Барчаси