Қодиров қизларининг Евроиттифоқ “қора рўйхати”га киритилганига изоҳ берди

Олам

image

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Европа Иттифоқи 16 декабрь куни эълон қилган навбатдаги санкциялар рўйхатига кирган қизлари – Айшат ва Хадижат билан фахрланишини айтди.

“Ҳурматли Айшат ва Хадижат! Давом этинг! Сиз менинг кичкина ва нозик қизларимсиз. Лекин бутун Ғарб сиздан қўрқади. Мен сиз билан фахрланаман, азизларим! Европа Иттифоқининг санкциялар рўйхатига хуш келибсиз!” деб ёзди Қодиров ўзининг Telegram саҳифасида.

Қодировнинг қизларидан аввалроқ унинг амакиваччаси, Чеченистон хавфсизлик кенгаши котиби Турпал-Али Иброҳимов ҳам “қора рўйхат”га киритилгани маълум бўлганди.

“Турпал-Али, сиз ҳам Лондонга саёҳатингизни бекор қилишингиз ва Швецариядаги барча банк ҳисобларингизни ёпишингиз керак бўлади”, дея таъкидлаган Чеченистон раҳбари. 

Шунингдек, Қодиров бу каби янги санкцияларни “мамлакатни янада жипслаштирувчи омил” деб атаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Qodirov Checheniston

Баҳолаганлар

379

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг