Қодиров 26 ёшли жиянини вазир этиб тайинлади
Олам
−
02 Февраль 2023
11136Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг жияни, 26 ёшли Ҳамзат Қодиров Республикада мулк ва ер муносабатлари вазири лавозимига тайинланди. Бу ҳақда минтақа раҳбарининг ўзи хабар берган.
“Ҳамзат истеъдодли ва ижрочи раҳбар. У буни давлат ҳокимияти ва маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш органларидаги олдинги фаолиятида юқори натижаларга эришиш орқали исботлади”, дея таъкидлаган Қодиров.
Шунингдек, Қодиров жиянига янги лавозимдаги фаолиятида муваффақиятлар тилаган.
Маълумот учун, Ҳамзат Қодиров 2012 йилда “Ҳофиз” мактабини тамомлаган. Шундан сўнг у Зелимхон Қодиров (Рамзан Қодировнинг акаси) номидаги Ахмат-юрт аждодлар қишлоғида “Ҳофиз” мактабининг директори бўлди. 2018 йилнинг апрель ойида Чечинистоннинг Курчалоевский тумани бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимини эгаллаб, бир неча ойдан сўнг туманни шахсан ўзи бошқарган. 2019 йилда у Чеченистондаги “Ягона Россия”партиясининг минтақавий сиёсий кенгаши президиумига сайланганди.
LiveБарчаси