Қодиров 2024 йилда Россия президентлигига номзодини қўядими?

Олам

image

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров тўғридан-тўғри мулоқот чоғида 2024 йилда бўлиб ўтадиган Россия Президенти сайловларида қатнашмаслигини айтиб ўтди. Эшиттириш “Rutube RT” каналида олиб борилади.

Ўзининг Россия президентлигига номзоди қўйилиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар бўйича саволга жавоб берар экан, Қодиров бунга тўлиқ ҳуқуқи борлигини таъкидлади. 

“Бошқаларга мумкину, чеченларга мумкин эмасми? Бизга ҳам мумкин, лекин мен буни ҳеч қачон қилмайман”, деди у.

Чеченистон раҳбари Владимир Путин каби “доно” ва “кучли одам”дан кейин мамлакатни бошқариш деярли мумкин эмаслигини қўшимча қилди. Қодиров унинг ўз лавозимида узоқ вақт қолишини тилади ва унга катта ёрдам беришга ваъда берди.

Аввалроқ Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Путин 2024 йилда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида иштирок этиши ҳақида ҳали бир қарорга келмаганини маълум қилганди. 

Маълумот ўрнида, Россияда навбатдаги президентлик сайловлари 2024 йилнинг март ойида бўлиб ўтади. Федерация Кенгаши уларни тайинлаш тўғрисида 100 кундан кечиктирмай ва овоз бериш кунидан камида 90 кун олдин қарор қабул қилиши керак.

Соҳиба Комиловна


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

270

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг