Қобулдаги портлашда Россиянинг икки дипломати қурбон бўлди

Олам

image

Бугун, 5 сентябрь куни Афғонистон пойтахти Қобул шаҳрида жойлашган Россия элчихонаси олдида содир этилган портлашда дипломатик миссиясининг икки ходими ҳалок бўлди. Бу ҳақда Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди. 

“5 сентябрь куни Қобул вақти билан соат 10:50 да Россиянинг Қобулдаги элчихонаси консуллик бўлимига кириш жойи яқинида номаълум жангари портловчи мосламани ишга туширган. Ҳужум оқибатида дипломатик миссиянинг икки ходими ҳалок бўлди, қурбонлар орасида Афғонистон фуқаролари ҳам бор”, дейилади ахборотда. 

Қайд этилишича, Россиянинг Қобулдаги элчихонаси Афғонистон хавфсизлик хизматлари билан яқин алоқада бўлиб турибди. 

Эслатиб ўтамиз, бугун, 5 сентбярь куни Қобулдаги Россия элчихонаси олдида теракт содир этилди. “Reuters” полицияга таяниб хабар беришича, ушбу портлашни худкуш-террорчи содир этган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

209

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг