Қобулдаги мактаблар атрофида кетма-кет портлашлар бўлди. Қурбонлар бор
Олам
−
19 Апрель 2022
8799Бугун, 19 апрель куни Афғонистон пойтахти Қобулда содир бўлган бир неча портлашда тахминан 20 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ТАСС маҳаллий “Aamaj News” агентлигига таяниб, хабар берди.
Нашрга кўра, энг кўп қурбонлар шаҳарнинг ғарбий қисмидаги Абдул Раҳим мактаби яқинида содир бўлган кетма-кет икки портлашдан кейин қайд этилган.
“Ҳозирда Қобулдаги портлашлар оқибатида олти киши ҳалок бўлгани ва 11 киши жароҳатлангани маълум”, дейди “Толибон” ҳаракати томонидан тузилган Қобул хавфсизлик департаменти матбуот котиби Холид Задран.
Дастлаб, у Афғонистон пойтахтида учта портлаш содир бўлганини ҳам маълум қилганди. Барча портлашлар таълим муассасалари яқинида юз берган.
“Aamaj News” хабарига кўра, мактаблардан бири яқинида қўл гранатаси портлатилган. У ерда камида беш киши яраланган. Портлашлар ўқувчилар мактаб биносидан чиқаётган вақтда содир бўлган. Бошқа портлашлар сабаблари ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
Шу билан бирга, “Kobul News” телеканалининг гувоҳларга таяниб хабар беришича, Қобулдаги портлашлар оқибатида камида 20 нафар мактаб ўқувчиси ҳалок бўлган ёки жароҳатланган.
Афғонистоннинг амалдаги расмийларидан портлаш қурбонлари сони тўғрисида ҳозирча расмий маълумот олинмаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь