Қобулда портлаш содир бўлди

Олам

image

Бугун, 18 июнь куни Қобулдаги сикҳлар ибодатхонасида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги хабар бермоқда.

Хабарга кўра, бинода тахминан 30 киши бўлган. Ўлганлар ва яраланганлар ҳақида маълумот йўқ.

“Ariana News” телеканалининг Twitter’даги хабарига кўра, Афғонистон ички ишлар вазирлиги мамлакат пойтахтидаги портлашни тасдиқлади. Бундан ташқари, телеканал маълумотларига кўра, Қобулда яна бир неча портлаш содир бўлган.

Бошқа тафсилотлар берилмаган.

Жорий йилнинг 29 май куни Қобулда магнит миналар портлаши оқибатида икки киши жароҳат олди. Ҳодиса Голайе парки ҳудудида содир бўлган. Мина велосипедга ўрнатилган бўлиб, ҳужумчиларнинг мақсади фуқаро автомобили билан тўқнашган “Толибон” автомобили эди.

22 апрель куни Афғонистон шимолида жойлашган Кундуз вилоятидаги масжидда портлаш содир бўлган. 33 киши, шу жумладан болалар вафот этди. Портлашни худкуш-террорчи амалга оширган.

Ойнисахон Абдуллаева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

147

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг