ҚҚС суммасини ноқонуний ҳисобга олиш факти 98,4 фоиз ҳолатда тасдиқланди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ тўловчиларнинг мурожаатлари асосида фаолияти шубҳали деб топилган корхоналар билан амалга оширилган битимларни ўрганиб чиқиш учун тезкор равишда камерал солиқ текширувлари давом эттирилмоқда. Бу ҳақда қўмита Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 28 февраль ҳолатига Республика бўйича жами 7240 та корхонада 728,8 млрд сўмлик асоссиз ҳисоб (зачет)га олинган қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) суммаларига аниқлик киритиш бўйича камерал солиқ текширувлари якунланди.

Натижада:

  • 7120 та, яъни 98,4 корхонада (728,8 млрд сўм) “сохта” операцияларни амалга ошириш фактлари тасдиқланган;
  • Шундан 103 та ташкилотда (13,5 млрд сўм) ҚҚС суммасини ноқонуний ҳисоб (зачет)га олиш факти қисман тасдиқланган;
  • 116, яъни назорат тадбирлари ўтказилган 1,6 фоиз солиқ тўловчилар томонидан 18,6 млрд сўмлик ҚҚС суммасини тўғри ҳисоб (зачет)га олганлиги ҳолатлари бўйича асословчи хужжатлар тақдим этилган. 

Шу сабабли улардан  ортиқча олинган маблағларни қайтариш бўйича тезкор жараёнлар бошланди. 

Шунингдек, камерал солиқ текширувлари жараёнида 156 та корхона томонидан ҚҚС суммасини тўғри ҳисоб (зачет)га олиш билан боғлиқ йўл қўйилган бошқа ҳуқуқбузарликлар ҳам аниқланиб, уларга нисбатан 5,8 млрд сўмлик солиқлар қўшимча ҳисобланган.

Мурожаатларни кўриб чиқиш давом этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

101

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг