Қизлар “ни то”ми ё йигитлар? Ёшлар нега оила қуришдан қўрқяпти?
Бу қизиқ
−
26 Июль 2019
11319Ёз ва куз – Ўзбекистонда тўйлар мавсуми. Аммо, охирги йилларда бу мавсумда ҳам тўйлар кам бўлаётгани кўзга ташланяпти. Ё аввалгидек ноғора товуши нариги маҳалладан эшитилмаяпти, ё ҳақиқатан ҳам тўйлар камайган.
Йигитлар билан гаплашсангиз, “яхши қизлар кам, онамдакасини қидиряпман”, дейди. Қизлардан сўрасак, “йигитларда масъулият йўқ, оила бошқаришга тайёр эмас”, деган даъво билан чиқади. Ҳаммадан қайноналарнинг дарди ичида. Енгил ҳаёт, замонавийлашиш, қизларнинг келинликка тайёрмаслиги, пишир-куйдир нари турсин, ҳатто, муомалани билмаслиги, оддий айтганда қайнонанинг ёнида оёқ узатиб ўтириш-у қайнотанинг қаршисида ҳандон отиб кулиш мумкинмаслиги оддийгина ёзилмаган қонун ва одобданлигини билмаслиги йигитларнинг оила қуришдан қўрқиб қолишига сабаб бўлмаяптими? Қизларнинг ҳам дарди ичида. Қўрс, оила масъулиятини ҳис этмайдиган, тўйгача ўзини меҳнаткаш кўрсатиб, тўйдан кейин тушгача ухлайдиган, камига ярим тунгача кўча санғийдиган эрни қайси қиз ҳам орзу қиларди.
QALAMPIR.UZ йигит-қизлар, турмуш қуриш арафасида бўлган ёшлар, қайноналар ва қайнона бўлмишлар орасида сўровнома ўтказди. Хўш, бугунги ёшлар нима учун оила қуришдан қўрқади. Ушбу саволга берилган жавобларни юқоридаги видеода кўришингиз мумкин.
Маълумот ўрнида, жорий йилнинг январь-июнь ойларида ФҲДЁ органлари томонидан 104,2 минг никоҳ қайд этилган. Олти ой давомида ажримлар сони 16,0 мингтани ташкил этган.
Ажримлар сонида 2018 йилнинг мос даврига нисбатан юқори ўсиш суръатлари Тошкент шаҳри (10,0 %) ва Наманган (8,3 %) вилоятларига тўғри келмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь