“Қизилқум” бош мураббийи депутатликка сайланди

Спорт

image

Навоийнинг “Қизилқум” футбол клуби бош мураббийи Ҳамиджон Актамов Халқ депутатлари Кармана туман кенгаши депутати, этиб сайланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

“Халқ депутатлари туман Кенгашига сайлов ўтказувчи Кармана туман сайлов комиссиясининг бўшаб қолган ўринга депутатларни рўйхатга олиш тўғрисидаги қарорига биноан Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати “Ўзбекистон Либерал демократик партияси” аъзоси, Навоий шаҳри “Қизилқум” ПФК бош мураббийи Ҳамиджон Ғуломович Актамов 5 та номзод орасида 78,5 фоиз овоз тўплаб, Кармана туман кенгашига депутат этиб сайланди”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, “Қизилқум” 2021 йилги Ўзбекистон Суперлигасида 31 очко тўплаган ҳолда 9-ўринни эгаллаган эди. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Қизилқум Депутат Ҳамиджон Актамов Кармана

Баҳолаганлар

16

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг