Қизил майдонда сигир билан сайр қилган америкалик 40 йилга депортация олди
Олам
−
16 Февраль 2023
25498Москва шаҳар полициясининг миграция хизмати Москвадаги Қизил майдонда сигир етаклаб юрган АҚШ фуқароси Алисия Дейнинг Россияга киришини 40 йилга тақиқлашга қарор қилди. Бу ҳақда ТАСС ҳужжатларга таяниб, хабар берди.
“1988 йил 9 августда туғилган АҚШ фуқароси Дей Алисиянинг 2063 йил 13 февралгача бўлган муддатга Россия Федерациясига киришига рухсат бермаслик тўғрисида қарор қабул қилинади”, дейилади Ички ишлар бошқармаси Миграция бошқармаси томонидан тузилган баённомада.
Ҳукм Троицкий судида эълон қилинган.
Қайд этилишича, америкаликка нисбатан Россия Федерацияси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 18.8-моддаси 3-қисми ("Чет эл фуқароси томонидан Россия Федерациясига кириш қоидалари ёки бўлиш режимини бузиш") бўйича баённома тузилган. Ушбу қоидабузарлик Россия Федерациясидан маъмурий чиқариб юбориш ёки чиқариб юборишсиз 7 минг рублгача маъмурий жарима солишга сабаб бўлади.
Шу билан бирга, суд материалларда қонунбузарликларни аниқлаганлиги сабабли уларни кўриб чиқишдан бош тортган. Дей бугун, 16 февраль куни журналистларга Россияни тарк этишга қарор қилганини айтган.
Судда ўқилган иш материалларидан маълум бўлишича, Дей Россияда рўйхатдан ўтмасдан яшаган. У буни Россия Федерацияси қонунчилигига мувофиқ амалга ошириш кераклигини билмаган. У Россияга сайёҳлик визаси билан келган.
Маълумот учун, қизил майдон – Москвадаги асосий ва расмий майдон ҳисобланади. Бу ерда Кремль – Путиннинг қароргоҳи жойлашган. Майдонда давлат ва халқаро аҳамиятга молик расмий тадбирлар ўтказилади.
LiveБарчаси