“Қиз кўргандим, ўғил беришди”. Косондаги туғуруқхонада нималар бўлган эди?

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятининг Косон туманида жойлашган туғуруқхонада бир аёлнинг қиз фарзанд кўргани, аммо унга эмизгани ўғил бола беришгани ҳақида овозли хабарлар пайдо бўлди. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси мазкур масалага ойдинлик киритди.

Бошқарма ахборот хизматининг маълум қилишича, Косон тумани туғуруқхонасида жорий йилнинг 30 май куни Муборак туманидан деб айтилаётган Зилола Холназарова исмли аёл қиз фарзанд кўрган. Унинг арз қилишича, “ҳамширалар масъулиятсизлик қилиб, унга эмизгани бошқа болани беришган. Бундан ташқари, у туғуруқхона шифокорларига 400 000 сўм пул ҳам берган”. 

Ўрганиш жараёнида мазкур радиоинтервью саҳналаштирилгани аниқланди. Чунки мазкур туғуруқхонада кўзи ёриган аёллар ичида мубораклик Зилола Холназарова исм-шарифли аёл асло бўлмаган.

“Маълум бўлишича, 2020 йил 29 май куни соат 18:55 да Муборак туманидан 2000 йилда туғилган Зилола Хонниёзова ҳомиладорлик I, туғуруқ I, 40 ҳафталик, муддатдаги туғуруқ ташхиси билан келтирилган. Шу куни соат 20:00 да қиз фарзандни дунёга келтирган”, дейилади хабарда.

Зилола Хонниёзова билан ўтказилган суҳбатда у ҳеч қандай ОАВга юқоридаги мазмунда интервью бермаганини, Косон тумани туғуруқхонаси шифокорларига ҳеч қандай эътирози йўқлигини, юқоридаги радиоинтервьюдаги овоз уники эмаслигини маълум қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1611

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг