Қишлоқ хўжалигига бериладиган кредитлар 15 йилгача узайтирилади
Олам
−
09 Ноябрь 2023
4665Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги лойиҳаларига бериладиган кредитлар муддати 3 йиллик имтиёзли давр билан 15 йилгача узайтириладиган, кредит учун тақдим қилинган лойиҳаларни кўриб чиқиш муддати 2 ойгача қисқартириладиган бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини янада такомиллаштириш, қишлоқ хўжалиги тармоқларида келгуси йилда амалга ошириладиган устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилишида айтилди.
Йиғилишда халқаро молия ташкилотларидан қишлоқ хўжалигига жалб қилинган маблағлар тўлиқ ҳажмда ишлатилмаётгани кўрсатиб ўтилди.
Бунинг асосий сабаблари – маблағлар 20-25 йилга жалб қилинган бўлса-да, банклар томонидан тадбиркорларга 5-7 йилга ажратилаётгани, кредит ажратиш учун лойиҳаларни кўриб чиқиш муддатлари олти ойдан бир йилгача чўзилаётгани, маблағлардан фойдаланиш йўналишлари чеклангани, натижада тадбиркорларда қизиқиш кам.
Бўш маблағларни озиқ-овқат лойиҳалари, лаборатория ва техникаларга йўналтириш зарурлиги, ушбу ресурслар банклар учун ҳам, тадбиркорлар учун ҳам жозибадор шартларда ажратилиши кераклиги таъкидланди.
Қишлоқ хўжалиги вазирлигига халқаро молия ташкилотлари, бюджет ва банклар ажратаётган маблағларнинг мақсадли ишлатилишини таъсирчан назорат қиладиган Ички аудит хизматини ташкил қилиш топширилди.
LiveБарчаси