Қишлоқ хўжалиги вазирига янги ўринбосар тайинланди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Қишлоқ хўжалиги вазирига янги ўринбосар тайинланди. 

Ўзбекистон Республикасининг Давлат Божхона қўмитасининг  божхона статистикаси ва тахлил маркази бошлиғининг собиқ ўринбосари Анвар Дамирович Асомов Қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари – Озиқ-овқат саноатини ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Лавозимга қадар Анвар Асомов Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ижро этувчи аппарати бош консультанти, Ўзбекистон Республикаси Давлат Божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.

2020 йилдан буён эса Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

 

Диёра Абдураҳмонова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

60

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг