Қишлоқ хўжалиги соҳасида 391 киши жавобгарликка тортилгани айтилди
Жамият
−
10 Ноябрь 2020
4697Сўнгги икки йилда қишлоқ хўжалиги соҳасига дахлдор вазирлик ва идораларнинг 391 нафар ходимлари турли кўринишдаги жиноятлари учун жавобгарликка тортилган. Бу ҳақда, жорий йилнинг 7 ноябрь куни, Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев раислигида ўтган коррупция ҳолатлари, кузатилаётган соҳалар ҳамда вазирлик ва идораларда бунинг сабаб ва шарт-шароитларига бағишланган идоралараро йиғилишда айтиб ўтилди.
Бош прокурорнинг таъкидлашича, 2019-2020 йилларда турли кўринишдаги жиноятлари учун жавобгарликка тортилган қишлоқ хўжалиги соҳасига дахлдор вазирлик ва идораларнинг 391 нафар ходимлари жиноий қилмишлари оқибатида етказилган зарар миқдори 225 млрд сўмни ташкил этган.
Aйни пайда соҳага маcьул қишлоқ ва сув хўжаликлари вазирликлари тизимида ишлаётган 52 нафар ходимлар коррупциявий жиноятлари учун жавобгарликка тортилган.
“Янгийўл тумани қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи Юлдашев “Валиев Инвест барака” фермер хўжалиги раҳбари Валиев билан тил бириктириб, фермер хўжалигининг 30 сотих ер майдонини сохта кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш орқали 38 400 долларга сотиб юборган.
Бундан ташқари "Ўздонмаҳсулот" компанияси тизимида 18 нафар, “Ўзагрокимёҳимоя” жамияти тизимида 27 нафар, собиқ “Бўзпахтасаноат“ жамияти тизимида 172 нафар ходимлар турли коррупциявий жиноятларга йўл қўйган”, дейди, Бош Прокурор Ниғматилла Йўлдошев.
Бош прокурор юқоридаги ҳолатлар юзасидан Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаев, қолаверса, соҳа масъулларидан ҳам вазиятни назоратга олиш ва тубдан ўзгартириш юзасидан чоралар кўришларини сўради.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь