Қиш яқин! Қирғизистонда электрни тежаш учун янги тақиқ жорий қилинди
Олам
−
02 Октябрь 2021
6773Қирғизистон Миллий энергетика холдинги номаиший истеъмолчиларга куз-қиш мавсумида кўча чироқлари ва реклама ёритгичларини ёқишни тақиқлади. 24.kg нашри компания матбуот хизматига таяниб, шундай хабар бермоқда.
Қайд этилишича, тақиқ кафе, ресторан, ҳаммом, сауналар, истироҳат боғлари, дўконлар ва бошқа маиший бўлмаган истеъмолчиларга нисбатан қўлланилади. Қарор келаётган куз-қиш даврида “Токтогул” сув омборидаги сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва энергияни тежаш учун қабул қилинди.
Тарқатиш компанияларига республиканинг барча ҳудудларида кечқурун ва эрталаб рейдлар ўтказиш зарурлиги тўғрисида хабар юборилган. Улар электр энергияси ўчирилганини назорат қилиб бориши керак.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь