“Қирол шер” мультфильми режиссёри вафот этди
Маданият-санъат
−
19 Январь 3137 1 дақиқа
“Disney” компаниясининг “Қирол шер” мультфильми режиссёрларидан бири Рожер Аллерс 76 ёшида вафот этди. Аллерснинг ўлимини унинг ҳамкасби, режиссёр Дэйв Боссерт тасдиқлади.
“Дўстимиз Рожер Аллерснинг вафот этгани ҳақидаги хабар мени чуқур қайғуга солди. Ўтган ҳафта у Миср бўйлаб саёҳат қилганида, биз электрон почта орқали ёзишдик ва бу йўқотишни янада нореал қилади. Рожер ғайриоддий истеъдодли рассом ва кинорежиссёр, “Disney” анимациясини қайта тиклашнинг ҳақиқий таянчи эди”, деб ёзди у ижтимоий тармоқда.
Аллерс режиссёр Роб Минкофф билан бирга “Қирол шер” фильмини суратга олди. Фильм кенг тарқалган “Disney анимацион коллекциясидаги энг яхшиларидан бири ҳисобланади. 1994 йилда чиқарилган “Қирол шер” жаҳон прокатида 771 миллион доллар йиғди. 2019 йилги ремейк дунё бўйлаб 1,6 миллиард доллар йиғиб, барча даврларнинг энг юқори даромад келтирган фильмларидан бири ҳисобланади. Аллерс, шунингдек, “Аладдин”, “Сув париси”, “Соҳибжамол ва махлуқ”, “Ов мавсуми”, “Оливер ва компания” каби бошқа лойиҳаларда ҳам иштирок этган.
Live
Барчаси