Қирол Чарльз III Трасс билан келишолмай қолди – ОАВ

Олам

image

Буюк Британия Бош вазири Лиз Трасс ва Қирол Чарльз III БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича COP 27 конференциясида иштирок этиш борасида келишмовчиликларга дуч келишди. Бу ҳақда “Times” газетаси хабар берди.

Қайд этилишича, Британия қироли Бош вазирнинг талабига биноан тадбирга боришдан бош тортган.

“Қирол Чарльз III Мисрда бўлиб ўтган жаҳон етакчиларининг йиғилишида нутқ сўзламоқчи эди. Шарм ал-Шайх саммитига бориши даргумон Трасс ўтган ой Букингем саройидаги шахсий аудитория пайтида қиролнинг режаларига эътироз билдирди”, дейилади хабарда.

Нашрга кўра, бу қарор Бош вазир ва монарх ўртасидаги зиддиятни кучайтириши мумкин. Нашр суҳбатдоши бу масала муҳокамаси жанжалсиз меҳмондўстлик муҳитида ўтганини таъкидлаган.

“Жаноб ҳазратларининг саммитда жисмонан қатнашмаслиги унинг иштирок этиш йўлларини топа олмаслигини англатмайди”, дейди у.

Маълумот ўрнида, ўтган йили ноябрь ойида Қирол Чарльз III (ўша пайтда шаҳзода Чарльз) Шотландиянинг Глазго шаҳрида иқлим ўзгариши бўйича COP 26 конференциясини очиб берган.

Британия монархи атроф-муҳит ҳақида шунчалик қайғурадики, у ўзининг эски Астон Мартин автомобилидаги бензинни пишлоқ ва винодан тайёрланган биоёқилғига алмаштирган.

Фарангиз Салимова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

698

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг