Қирғизистоннинг собиқ Президентлари Асқар Акаев ва Қурманбек Бакиев халқаро қидирувга берилди
Олам
−
09 Июль 2021
12175Қирғизистоннинг биринчи ва иккинчи Президентлари — Асқар Акаев ва Қурманбек Бакиевл мамлакатдаги энг йирик олтин кони — Қумтор иши бўйича халқаро қидирувга берилган. Бу ҳақда Республика Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси бошлиғи Камчибек Ташиев айтиб ўтди.
Акаев Канаданинг Cameco Corporation компанияси билан тузилган шартномада мансаб ваколатини суиистеъмол қилганликда гумон қилинмоқда. Ушбу компания Қумтор конини 1990 йилларнинг бошидан бери ўзлаштирмоқда. РИА Новости маълумотларига кўра, Қирғизистон “Қумтор” устидан назоратни деярли йўқотган.
Қурманбек Бакиев нимада гумон қилинаётганига аниқлик киритилмаган. Бундан ташқари, унинг ўғли Максим Бакиев ҳам қидирувга берилган.
Маълумот учун, Асқар Акаев 2005 йилдаги даврида Қирғизистон Президенти лавозимидан четлатилган ва у Россияга қочиб кетган. Қурманбек Бакиев 2010 йилги янги норозилик намойишлари натижасида ҳокимиятдан четлатилган. Бакиев Беларусга кетган.
LiveБарчаси