Қирғизистоннинг 7 миллионинчи фуқароси туғилди. Жапаров унга нима совға қилди?
Олам
−
19 Октябрь 2022
14901Қирғизистонда республиканинг етти миллионинчи фуқароси туғилди. Бу ҳақда бугун, 19 октябрь куни Республика Миллий статистика қўмитаси хабар берди.
Қирғизистоннинг етти миллионинчи фуқароси 19 октябрь куни соат 2:10 да Боткен вилоятининг Қизил-Қия шаҳрида туғилган ўғил бола бўлди.
Президент Садир Жапаров чақалоқнинг ота-онасини телефон орқали табриклаб, болага мустаҳкам соғлик, узоқ умр тилади.
Давлат раҳбари етти миллионинчи фуқаро ўз халқининг муносиб фарзанди бўлиб вояга етишига, нафақат оиласига, балки бутун маамлакатга янада фаровонлик олиб келишига умид билдирди.
Боланинг онаси табрик учун миннатдорлик билдириб, давлат раҳбаридан янги туғилган фарзандига исм қўйишни сўради. Президент Садир Жапаров болага “тараққиёт ва фаровонлик тимсоли” бўлган Жакшилик (Яхшилик) исмини қўйишни таклиф қилди.
Қирғизистоннинг 7 миллионинчи фуқаросининг депозит ҳисобварағига давлат ҳисобидан 1 миллион сом, тақрибан 12156,69 АҚШ доллари ўтказилади. Бола ушбу пулдан вояга етганидан кейин фойдаланиши мумкин бўлади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь