Қирғизистонлик Чубак ҳожи домла халқ қаҳрамони бўлди

Олам

image

Қирғизистоннинг марҳум диний арбоби Чубак ҳожи Жалиловга вафотидан сўнг “Қирғиз Республикаси Халқ Қаҳрамони” олий унвони берилди. Бу ҳақда Қирғизистон Президенти матбуот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, мукофотни Президент Садир Жапаров Чубак ҳожининг ўғли Абдулла Жалиловга топширган. Қайд этилишича, унвон Чубак ҳожига диний таълим ва маърифий фаолиятни ривожлантириш, маънавий-ахлоқий қадриятларни шакллантириш, шунингдек, халқнинг маданий ва диний анъаналарини асраб-авайлашга қўшган алоҳида ҳиссаси учун берилган.

Маълумот учун, Чубак ҳожи Жалилов қирғизистонлик таниқли диний арбоб, исломшунос ва педагог бўлган. У 1975 йил 21 январда Жалолобод вилояти Бозорқўрғон тумани Бай-Мундуз қишлоғида туғилган. Жалилов Қирғизистондаги Ҳазрати Умар номидаги Ислом университетини тамомлаган. Кейин Саудия Арабистонида араб тили ва фиқҳни ўрганган. У араб тили ва исломий фанлардан дарс берган, Жаҳон мусулмонлар лигасида эксперт сифатида ишлаган.

2008–2010 йилларда Қирғизистон мусулмонлари диний бошқармасининг фатво бўлимига раҳбарлик қилган. 2010–2012 йилларда эса Қирғизистон муфтийси лавозимида фаолият юритган. Лавозимдан кетганидан кейин ҳам диний-маърифий фаолиятини давом эттириб, маърузалар ва ваъзлар қилган.

Эслатиб ўтамиз, Чубак ҳожи домла 2020 йил 11 июль куни вафот этган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг