Қирғизистондаги портлашда Ўзбекистон фуқароси жароҳатланди
Олам
−
30 Май 2022
12600Қирғизистон жанубидаги Жалолобод вилоятидаги заводда портлаш содир бўлди. Оқибатда Ўзбекистон фуқароси жароҳатланди. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилган.
Қайд этилишича, ҳодиса кеча, 29 май куни Жалолобод вилоятининг “Мин Ксин” корхонасида содир бўлган. Портлаш оқибатида 1993 йилда туғилган К.С., 1991 йилда туғилган Б.А. ва 1996 йилда туғилган А.А. оғир куйиш жароҳатлари олган.
Шунингдек, уч нафар шахс вилоят бирлашган шифохонасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган, уларнинг аҳволи ўта оғир дея баҳоланган.
ФВВга кўра, жароҳатланганлар орасида Ўзбекистоннинг бир фуқароси ва Хитойнинг икки фуқароси бор.
Полицияси ҳодиса сабабларини ўрганмоқда.
LiveБарчаси