Қирғизистондаги конда ишчилар заҳарланди. Қурбонлар сони ортиб бормоқда
Олам
−
24 Июнь 2020
8490Қирғизистоннинг жанубидаги Баткен вилоятидаги кўмир конида углерод оксиди билан заҳарланиш оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда бугун, 24 июнь куни республика Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда.
“Боткен вилояти, Сулукта шаҳридаги “Кенчилар-Береке” компаниясига тегишли кўмир конларидан бирида тўрт киши ҳалок бўлди. Заҳарланиш миқдори жуда кучли. Воқеалар ривожи ўрганилмоқда. Вафот этганлар сони ортиши мумкин”, дейилади баёнотда.
Агентлик маълумотларига кўра, ҳалокат сабаби "газнинг сизиб чиқиши” бўлган. Ҳалок бўлганлар орасида 1986 йилда туғилган аёл ҳам бор.
"Кончиларнинг жасадлари Сулукта шаҳридаги 1-сонли тоғ-қутқарув отрядининг ходимлари томонидан аниқланди", дейилади Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарида.
LiveБарчаси