Қирғизистонда зилзила содир бўлди
Олам
−
10 феврал 2023 39511 1 дақиқа
Бугун, 10 февраль куни Қирғизистон ҳудудида 4,3 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар берди.
Маълум бўлишича, зилзила Тошкент вақти билан соат 10:24 да қайд этилган. Зилзила координаталари 41 даража шимолий кенглик, 74,11 даража шарқий узунлик, 15 км чуқурликда содир бўлган.
Зилзила эпимаркази Тошкентдан 411 км жанубий-шарқда жойлашган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6 февраль куни Туркия жануби-шарқидаги Қаҳрамонмараш вилоятида 7,9 (дастлабки маълумотларда 7,4) магнитудали зилзила юз берди. Ер силкиниши ҳолатлари қўшни Сурия, Қозоғистон, Афғонистонда ҳам юз берди.
Live
Барчаси22 август
Чиноздаги “дом”лардан бирида ёнғин чиқди
22 август