Қирғизистонда ўзини Худо деб эълон қилган сиёсатчига қарши жиноий иш ёпилди

Олам

image

Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот идоралари ўзини Худо деб атаган, шунингдек “Энди қиш бўлмайди ва Путин биоробот”, деб айтган гаплари туфайли машҳур бўлган бизнесмен ва "Эл учун" партияси раҳбари Арстанбек Абдилдаевга (Арстан Алай) қарши очилган жиноят ишини ёпди.

Бишкек ички ишлар бош бошқармаси мутахассислар Абдилдаевнинг ўзини Худо деб эълон қилган оммавий баёнотларида диний нафратни уйғотувчи унсурлар бор-йўқлигини аниқлаш учун тўрт ой давомида ҳаракат қилишганини қайд этди. Натижада, улар жиноят аломати топа олишмади ва шунинг учун, унга қарши қўзғатилган жиноий иш бўйича судгача бўлган тергов тўхтатилди.

Маълумот учун, ўтган йилнинг октябрь ойида собиқ сиёсатчи ва тадбиркор “ирқий, этник, миллий, диний ёхуд минтақалараро нифоқ қўзғаш” моддаси бўйича айбланган эди.

Арстан Алай сиёсий фаолияти давомида икки марта Қирғизистон Президентлиги учун номзодини илгари сурган. Аммо муваффақиятсизликка учраган.

Нуруллоҳ Шарипов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Қиғизистон Арстанбек Абдилдаев

Баҳолаганлар

280

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар