Қирғизистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистонда сезилди

Жамият

image

Бугун, 1  июнь куни Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Наманган вилоятида сезилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.

Маълум бўлишича, ер силкиниши Тошкент вақти билан 08:21 да Қирғизистонда қайд этилган. Зилзила 4,5 магнитудали бўлиб, унинг ўчоғи 10 км чуқурликда жойлашган. Зилзила координатлари 41,62 градус шимолий кенглик, 71,7 градус шарқий узунликка эга. Зилзила эпимаркази Тошкентдан 211 км шимолий-шарқда бўлган.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:

Наманган вилоятида 2-3 балл, 69 км.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг