Қирғизистонда Президент Матбуот котиби пора билан ушланди
Олам
−
30 Январь 2021
13573Қирғизистон Республикаси Президенти маъмуриятининг Ахборот сиёсати бўлими мудири, Президент матбуот хизмати раҳбари Нургази Анарқулов юқори давлат лавозимини эгаллашда пора талаб қилгани учун ҳибсга олинган. Бу ҳақда “Kabar.kg” хабар бермоқда.
“Ҳибсга олинган шахс ўз хизмат мавқеини суиистеъмол қилган ва шахсий моддий бойиш мақсадини кўзлаган ҳолда, тайинлаш тўғрисида ижобий қарор қабул қилиш учун давлат юқори лавозимларидан бирига ариза берувчидан жуда катта миқдордаги пулни талаб қилган”, дейилади хабарда.
Ушбу факт бўйича Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг Давлат тергов бошқармаси Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг 326-моддаси (пора талаб қилиш) бўйича жиноят содир этгани сабабли судгача бўлган ишни бошлади.
LiveБарчаси