Қирғизистонда коронавирусга чалинган шифокорлар сони ортди

Олам

image

Қирғизистонда коронавирус инфекцияси ҳолатлари сони 1350 га етди. Бу ҳақда бугун, 22 май куни COVID-19 га қарши курашиш бўйича республика штаб-квартираси маълум қилди.

"2020 йил 21 майда республикада СOVID-19 нинг 37 та янги ҳолати қайд этилди", деди штаб вакили.

Унинг сўзларига кўра, янги юқтирганлар орасида уч нафар тиббиёт ходими ҳам бор. 20 нафар бемор касалликдан буткул соғайган.

Бугунги кунда Республикада COVID-19 коронавируси 1350 кишида аниқланди. Улардан 273 нафари тиббиёт ходими. 14 киши ҳалок бўлди. 949 бемор соғайиб, шифохоналардан чиқарилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Қирғизистонда

Баҳолаганлар

89

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг