Қирғизистонда хавфсизлик чоралари кучайтириляпти. Путин келмоқда!
Олам
−
09 Октябрь 2023
11293Россия Президенти Владимир Путиннинг ташрифи ва МДҲ давлат раҳбарлари саммити вақтида Бишкекда йўллари ёпилади. Бу ҳақда бугун, 9 октябрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош инспекцияси бошлиғи ўринбосари, милиция подполковниги Манас Сидигалиев маълум қилди, деб ёзмоқда “24.kg”.
Унинг қайд этишича, “Манас” аэропортидан Президент қароргоҳигача Фучик кўчаси – Чуй проспекти – Манас проспекти бўйлаб ҳаракатланиш чекланади.
Бундан ташқари, Владимир Путин ташрифи доирасида Кант авиабазасига боришни режалаштирмоқда. Шу сабабли, Манас шоҳ кўчаси - Чуй проспекти - Абдраҳмонов кўчаси - Жибек Жолу проспекти - Олма-Ота кўчаси - айланма йўл - Кант (Цемзавод) - Кант авиабазасига бурилиш йўналиши бўйлаб ҳаракатланиш ҳам чекланади.
Россия Президенти “Ата Бейит” мажмуасига ҳам ташриф буюришни режалаштирмоқда. Шу боис, Садирбоев кўчаси бўйлаб Давлат қароргоҳидан ёдгорлик мажмуасигача бўлган автомобиллар ҳаракати чекланади.
“Фуқаролардан тушунишни сўраймиз. Автомобилларни йўлда қолдирманг, чунки улар мажбуран тортиб олинади. Тирбандликни олдини олиш ва ишга кечикмаслик учун саёҳат маршрутларингизни олдиндан режалаштиринг. Бошқа йўл ёпилган тақдирда қўшимча маълумот керак бўлганда тақдим этилади. Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекциясининг 600 дан ортиқ ходими жалб этилади”, дейди Манас Сидигалиев.
Эслатиб ўтамиз, Владимир Путиннинг ташрифи ва МДҲ давлат раҳбарлари саммити 12-13 октябрь кунларига мўлжалланган. У жорий йилнинг 6 октябрь куни Москвада, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашувда Қирғизистонда бўлиб ўтадиган МДҲ давлат раҳбарлари саммитида иштирок этишини тасдиқлаган эди.
Расмий Бишкек Путиннинг ташрифини 12 октябрь куни кутмоқда. Кремль ташриф санасини белгилагани йўқ. Жапаров Ҳукумати эса Путинга Кант шаҳрида (Чуй вилояти) Россия авиабазаси очилганининг 20 йиллигига бағишланган тантанали тадбирда иштирок этишни таклиф қилган.
LiveБарчаси