Қирғизистонда харита сабаб можаро чиқди
Олам
−
22 Ноябрь 2021
37535Қирғизистонда дам олиш кунлари ҳукумат тадбири вақтида ўрнатилган харита ортидан юзага келган жанжал муҳокамаси билан ўтди.
Гап шундаки, прокуратура ходимлари куни муносабати билан ўтказилган тантанали тадбирда Қирғизистон Президенти Садир Жапаровнинг мамлакат харитаси фонида сўзлаган нутқи чоғида Ворух анклавининг тўғридан-тўғри Тожикистонга қўшиб олинганига кўпчилик эътибор қаратди.
Бу ижтимоий тармоқларнинг қирғиз сегментида норозиликларга сабаб бўлди. Кейинчалик расмлар ўчирилди.
Қирғизистон Бош прокуратураси хабарига кўра, республика харитаси туширилган баннерни чизиш хусусий компанияга буюртма қилинган.
“Ижрочилар томонидан йўл қўйилган хато учун масъул ходимларга нисбатан чора кўрилади”, дейилади вазирлик хабарида.
Прокуратура Қирғизистон яхлитлигидан хавотирда бўлган фуқароларга ҳам миннатдорчилик билдирди.
Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги чегарадаги келишмовчиликлар узоқ йиллардан бери давом этиб келади. Ворух анклави асосий масалалардан биридир. Баҳорда Бишкек ўз қўшниларига ҳудуд алмашишни таклиф қилди. Душанбе кескин рад жавоби билан жавоб берди.
LiveБарчаси