Қирғизистонда “Bayraktar” дронларини бошқариш маркази очилди

Олам

image

Қирғизистонда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Чегара хизматининг биринчи учувчисиз учиш аппаратлари базасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ердан Туркияда ишлаб чиқарилган “Bayraktar” учувчисиз учоқлари бошқарилади. Бу ҳақда Қирғизистон Президенти Матбуот хизмати хабар берди. 

Базанинг очилиш маросимида Президент Садир Жапаров иштирок этди.

Жапаров чегарачилар билан суҳбатда мамлакатдаги тинчлик ва барқарорлик чегарадан бошланишини яна бир бор таъкидлади. 

“Қирғизистон чегаралари хавфсизлигини таъминлаш давлатнинг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Келгусида чегарачиларнинг яшаш шароитларини яхшилаш бўйича ҳам ишлар давом эттирилади”, дейди Жапаров. 

Давлат раҳбари ўтган йили биринчи марта Чегара хизмати учун республика бюджети ҳисобидан дронлар харид қилинганини эслатди. 

Жапаров базанинг очилиши ҳақида гапирар экан, у чегараларни ҳимоя қилиш бўйича Қирғизистон Республикаси Қуролли Кучлари қуруқликдаги қўшинлари ва ҳарбий қисмлари ҳаво ҳужумидан мудофаа бўйича асосий вазифаларни бажаришини таъкидлаган.  

Жапаров авиабазанинг инфратузилмаси ва давлат чегарасини қўриқлашда зарба берувчи учувчисиз учоқлардан фойдаланган ҳолда жанговар навбатчиликни ташкил этиш билан танишган. 

Қайд этилишича, “Bayraktar” учувчисиз учиш аппаратлари тегишли тайёргарликдан ўтган Чегара қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан бошқарилади.

Bayraktar дрони

“Bayraktar TB2” – Туркиянинг Baykar Makina компаниясининг узоқ парвоз қила оладиган ҳужумкор разведкачи дрон. Унинг максимал тезлиги 222 км/соат, қанотлари кенглиги 12 м, қурилма ҳавода 24 соатгача туриши мумкин, дроннинг амалий шифти эса 8,2 минг м.

Дрон учиш масофаси 0,5 дан 8 кмгача бўлган иккита лазерли бошқариладиган UMTAS танкга қарши ракеталари ёки Туркиянинг Roketsan компаниясининг тўртта Bozok, MAM-C ёки MAM-L бошқариладиган аниқ бомбалари билан қуроллантирилади.

Бундай турдаги дронлардан Қорабоғ, Сурия ва Ливиядаги жанговар ҳаракатларда фойдаланилган. Айни пайтда “Bayraktar TB2” дронлари Озарбайжон, Қатар, Ливия, Марокаш, Польша, Жибути, Украина армиялари ҳамда Қирғизистон Чегара хизматида мавжуд.

ОАВ маълумотларига кўра, ушбу қурилмалар аллақачон 22 давлатга, жумладан Марокаш, Нигер ва Эфиопияга сотилган.

“Bayraktar” дронларининг муаллифи Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг куёви Селчук Байроқдор бўлиб, у куни кеча "Kizil elma" номли янги дронни тақдим этди


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон Bayraktar

Баҳолаганлар

83

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг