Қирғизистон ТИВ ходими вафот этди. Хитой вакцинаси ўлим сабаби бўлиши мумкин
Олам
−
02 Апрель 2021
13357Кеча, 1 апрель куни Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик хизмати департаменти директорининг ўринбосари Бахтиёр Шокиров вафот этди. Бу ҳақда Қирғизистоннинг Россиядаги элчихонаси Матбуот хизмати хабар берди.
Ўлим сабаби ҳали номаълум.
Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг собиқ Матбуот котиби Елена Баялинова Facebook’даги саҳифасида хабар тарқатди.
“2 апрель куни эрталаб 39 ёшли марҳумнинг қариндошлари телефонимга қўнғироқ қилганидан сўнг унинг бир кун олдин COVID-19 га қарши Хитойнинг “SinoPfarm” вакцинаси билан биринчилардан бўлиб эмлангани маълум бўлди. Ушбу вакцина 19 март куни Қирғизистон Республикасига 150 минг дозада келтирилган эди.
Бахтиёр Шокиров Москвада малака ошириш курсларига кетмоқчи эди, шунинг учун у ўзини ҳимоя қилишга ва эмлаш жараёнидан ўтишга қарор қилди. Менимча, содир бўлган воқеани қизғин таъқиб қилишда Қирғизистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги объектив хизмат текшируви ўтказиши ва унинг натижалари тўғрисида ҳисобот бериши ҳамда мамлакат шифокорлари ушбу ҳолатни ҳисобга олишлари ва эмлаш учун фуқароларни диққат билан текширишлари керак”, деб ёзган Елена Баялинова.
Айрим хабарларга кўра, Қирғизистон Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожланиш вазирлиги ушбу маълумотни рад этган, дипломат эмланганлар рўйхатида бўлмаган.
Шунингдек, вазирлик марҳумнинг елкасида укол излари йўқлигини хабар қилган. Мутахассислар икки ҳафта ичида якуний хулоса тақдим этади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь