Қирғизистон Россияга қарши санкцияларни бузмаётганини айтди
Олам
−
20 Июль 2023 4399 1 дақиқа
Қирғизистон ҳукумати ва давлат компаниялари АҚШ ва бошқа баъзи Ғарб давлатлари томонидан Россияга нисбатан жорий қилинган санкцияларни бузмаган. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси хабарида айтилади.
“Тасдиқ билан айтишимиз мумкинки, на Қирғизистон давлати, на давлат тузилмалари ва компаниялари АҚШ ҳамда Ғарб давлатлари томонидан Россияга нисбатан жорий этилган санкция чекловларининг бузилишига алоқадор эмас”, дейилади расмий баёнотда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ “The Washington Post” нашри АҚШ Ғарб санкцияларини четлаб ўтишда Россияга ёрдам бергани учун Қирғизистонга нисбатан жазо чоралари тайёрланаётганини хабар берганди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь